1

Машҳур Мода уйлари ЮНИСЕФ учун қўрғирчоқлар яратди

ДУНЁ 29.11.2013, 17:57
Машҳур Мода уйлари ЮНИСЕФ учун қўрғирчоқлар яратди
Ўзининг люкс синфига кирувчи тўпламлари билан машҳур 40 дан зиёд бренд ЮНИСЕФнинг хайрия аукциони учун қўғирчоқлар тўпламини яратиш борасида ўз кучини бирлаштирди.

Мазкур акцияда “Chanel”, “Christian Dior”, “Dolce&Gabbana”, “Lanvin”, “Gucci”ва “Jean Paul Gaultier” мода уйлари қатнашди, дея хабар беради “ELLE” нашри.

2 декабрь куни ўтказиладиган аукцион кунига қадар ўйинчоқлар Париждаги “Кичик сарой” музейида сақланади. Бу вақт ичида ушбу кичкина санъат асарларини барча хоҳловчилар бориб кўриши мумкин. 

Шу ўринда, ҳар йили дизайнерлар, мода оламининг машҳур кишилари ва рассомлар жажжи дурдона асарларни яратишини қайд этиш жоиз. Бу сафар улар “Гўзал Париж” ғоясидан
илҳомланган кўринади, чунки қўғирчоқларда шу шаҳарнинг дилбар аёлларини таниб
олиш мумкин.

Ушбу қўғирчоқлар ўзида машҳур мода уйларининг энг яхши сифатлари ва анъаналарини акс эттирган. Масалан, “Chanel” уйи афсонавий твид жакет кийдирилган Коко қўғирчоғини
яратган. Шу билан бирга, мазкур тадбир ёш дизайнерларга ўзини намоён этиш ва
хайрия дастурида қатнашиш имконини ҳам беради.

Ўйинчоқлар савдосидан тушган барча маблағлар Дарфурдаги (Судан) болалар учун вакциналар сотиб олишга йўналтирилади.   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1