27 сентябрь куни Монакода бўлиб ўтадиган ҳар йили ўтказиладиган яхта-шоуда янги, қиймати 16 млн доллар бўлган Porsche кемасининг расмий тақдимот маросими бўлиб ўтади.
Porsche компанияси мазкур яхта тезлик ва шинамликни севадиганлар учун айни муддао деб ҳисобламоқда.
Яхтанинг кўриниши металл рангда, унда очиқ ошхона ва спа-бассейн мавжуд. Porsche GTT 115 яхтаси ўз ичига 12 кишини сиғдира олади.
Янги кеманинг узунлиги 35 метр, двигатель кучи 1 650 "от" кучига тенг, бу эса тезликни 39 км/с етишига ёрдам беради.