1

Асал Шодиева:Кинодан кетишга мени ҳеч ким мажбурлагани йўқ

ШОУ-БИЗНЕС 30.11.2013, 14:18
Асал Шодиева:Кинодан кетишга мени ҳеч ким мажбурлагани йўқ
Саҳифамининг бу галги меҳмони -  ёш актриса Асал Шодиева! Қаҳрамонимиз билан ижодива албатта шахсий ҳаёти ҳақида ҳам суҳбатлашдик. “Асал Шодиева чиндан ҳам турмушга чиқяптими?” деган саволингизга суҳбатимиз орқали жавоб топишингиз мумкин...

— Одатда тажрибалиактёр Алишер Узоқов билан партнёр бўлардингиз. Режиссёр Абдувоҳид Ғаниевнинг “Пойга” кинокартинасида эса, кино соҳасида эндигина ўз маҳоратини кўрсатаётган актёр Йигитали Мамажонов билан ишладингиз. Қийин бўлмадими?

— “Пойга” фильми аction жанрида суратга олинди. Тўғри,Алишер Узоқов билан бир нечта фильмларда суратга тушганмиз. Алишер ака тасвирга олиш жараёнида қўллаб-қувватлаб, сира ёрдамини аямаган. Йигитали Мамажоновга келсак, нафақат типаж, балки актёрлик маҳорати борасида ҳам ўзига яраша тажрибага эга. Шу боис, иш жараёнида ҳеч қандай қийинчиликларга дуч келмадик. Фильм воқеалари қизиқарли бўлгани учун ҳам тасвирга олиш жараёни мароқли кечди. Одам ҳаракат қилса, унга омад ва имкониятлар эшиги очилаверади. Қолаверса, режиссёр Абдувоҳид Ғаниев фильмга  маҳорати бўлмаган актёрларни таклиф этмайди.

— Ижтимоий тармоқларда турмушга чиқаётганингиз ҳақидаги маълумотларга кўзимиз тушди...

— Очиғи, эшитиб ўзим ҳам ҳайрон қолдим. Айни дамда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий
рассомчилик ва дизайн институтининг тўртинчи босқичида таҳсил оляпман. Битирувчи бўлганим сабабли диққат-эътиборимни ўқишга қаратмоқчиман. Тан оламан, кинода
фаолият юритган даврим — энг яхши йилларим! Кинодан кетишга мени ҳеч ким мажбурлагани йўқ, ўз хоҳишимга кўра бу соҳани тарк этяпман. Ижро этган ролларим орқали томошабинларга оз бўлсада тўғри йўл кўрсатганим, миллионлаб мухлисларга қувонч улашиб, уларга маданий ҳордиқ ва эстетик завқ берадиган соҳа билан шуғулланганимдан фахрланаман. Шу фурсатдан фойдаланиб, кинода ўз ёрдамини аямаган касбдошларимга ҳам миннатдорчилик билдираман! Мухлисларимга эса, энг самимий тилакларим ва муҳаббатимни санъатим орқали бера олганимдан бахтлиман! 


— Ижодий танаффус давомида мухлислар сизни унутиб қўйишларидан чўчимайсизми?

— Назаримда, ҳақиқий мухлис севимли санъаткорини унутмайди. Ижодий танаффусим қанча муддатга чўзилишини ҳозирча билмайман. Демак, кинога қайтишим ҳам ноаниқ.

— Куёв танлаш борасидаги қарашларингиз онангизники билан бир хилми?

— Албатта! Онам билан дид ва фикрлаш борасида деярли саксон фоиз ўхшашлик бор. Аммо, куёв танловида розилигимсиз қарор қабул қилмайди. Оиламдагилар санъатимни ҳурмат қилишгани учун ҳам ижодимга тўсқинлик қилишмаган.

— Асал Шодиева ўз мухлисига турмушга чиқиши мумкинми?

(Ўйланиб)Албатта мумкин! Бу тақдир, эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Билишимча, санъатдан йироқ бўлган оилалар негадир “барибир рад жавобини оламиз”, деган
маънода уйимизга совчи бўлиб келишга ботинишмас экан (самимий кулади). Ҳаттоёнимга келиб, гапиришга ҳам юраги бетламайди (кулади).  

— Мухлисларингиз “Табассуми ўзгача, юзидаги холи, узун сочи ҳам ўзига ярашади”, деган фикрда...

— Тўғриси, илк бор мухлисларим ташқи кўринишим борасида ижобий фикрда эканини сиздан эшитяпман. Чунки, ўзимга ўзим ёқмайман. Яна бир гап — кўпчиликка ёққан нарсадан қочишга ҳаракат қиламан. Мухлисларимизга эса, фақат ролларим билан ёқишни истайман! Қолаверса,
кинога ташқи кўринишим билангина кириб келдим, деёлмайман. Ҳақиқатда гўзал қизлар орасидан айнан менга кино соҳасида имкон берилгани бу —тақдир!

— Театр ва кинобошқа-бошқа олам. Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев “Театр — жонли организм”, деганди. Наҳот театрда ижод қилишни истамагансиз?

— Йўқ...

— Актрисалар қадди-қоматига жиддий эътибор қаратади. Сиз ҳам улар сирасига кирасизми?

— Асло! Ёшликнинг ўзи гўзаллик, унга ортиқча пардознинг кераги ҳам йўқ. Спорт билан ҳам шуғулланмайман, парҳез ҳам тутмайман. Юзимга ҳеч қандай крем суртмайман. Назаримда, ўттиз ёшдан ошганимда парҳез тутсам керак (кулади).

— Аввалги соддалигингиз ўрнини қатъият ва вазминлик эгаллагандек?

— Эҳтимол. Кино соҳасига кириб келганимга олти йил бўлди. Бу оз вақт эмас! Табиийки улғайдим, ўзгардим, дунёқарашим ўзгарди. “Болалигида шўх бўлганлар, улғайгач, оғир-босиқ
бўлиб қолади”, дейишади. Бу гапда жон бор шекилли (кулади)? Болалигимдажудаям шўх бўлганман. Дарахтларга чиқиб, оёқ-қўлларимни синдириб юрардим (кулади).Лекин, кун келиб, актриса бўлишим ва одамлар эътиборига тушишим етти ухлаб тушимга кирмасди. Ҳаммаси омад ва тақдирга боғлиқ экан.

— Ўзингизганисбатан талабчанмисиз?

— Назаримда, деярли ҳар куни қилган ишларимизни сарҳисоб қилишимиз керак. Ўта талабчанман! Кўп нарсани юрагимга яқин оламан, жуда кўп ўйга чўмаман. Одамларга бир оз
ишончсизлик билан қарайдиган одатим ҳам бор.

— Актёрлар тинимсиз равишда китоб мутолаа қилишлари шарт. Сизни бу жараёнга бефарқ эмаслигингиздан хабаримиз бор. Айни пайтда қайси асарни ўқияпсиз?

Китоблар мутолаа қилиш жону-дилим! Айниқса, Достоевскийнинг асарларини ўқишни яхши кўраман. Ҳозир [url=https://www.google.ru/search?newwindow=1&biw=1366&bih=640&q=%D0%90%D0%BD%D1%82%D1%83%D0%B0%D0%BD+%D0%94%D0%B5+%D0%A1%D0%B5%D0%BD%D1%82+%D0%AD%D0%BA%D0%B7%D1%8E%D0%BF%D0%B5%D1%80%D0%B8&spell=1&sa=X&ei=YLSEUviFNqvc4wTKgIHQBw&ved=0CCMQvwUoAA]Антуан ДеСент Экзюперининг “Истеҳком” асарини ўқияпман.

— Одамнинг феъл-атворига қараб муомалада бўласизми ё улар сизнинг кўнглингизга қарашларини истайсизми?

— Атрофимиздагиларнинг кайфияти ва феъл-атворига қараб муомала қилишимиз керак. Шу боис, иложи борича яқинларимнинг кўнглига қарашга ҳаракат қиламан. Кимнингдир дилига озор бериб қўйишдан қўрқаман.


— Мухлислардан ўзингизни олиб қочадиган одатингиз йўқми?

— Кўчада якка ўзим сайр қилиш мен учун одатий ҳол. Чунки, мухлисларимни яхши кўраман! Фильмлардаги ролларимни кўриб, менга меҳри тушганидан кўча-кўйда кўриб қолишса хурсанд бўлиб, табассум билан менга мурожаат қилишади. Саволларига эринмай жавоб бераман. Санъаткорман деб ўзимни халқдан олиб қочмайман. Халқ учун ижод қиламиз, ахир! Шундай экан, нега улардан беркинишимиз керак?

— Ёлғиз қолган пайтларингизда сизни қаердан излаш мумкин?

— Ёлғиз қолишни истаганда, ўзинг ёқтирган муҳитда сайр қилгинг, мароқли дам олгинг келади. Шахсан мен ҳеч ким йўқ ерда ёлғиз ўзим баланд жойда туриб  машиналар қатновини томоша қилишни яхши кўраман.

— Одатда мухлислар севимли санъаткорларига тақлид қилади...

— Тўппа-тўғри! Ўзбек қизи ибо-ҳаёси билан ажралиб туради, юзида қандайдир илиқ истара бор. Қизларимиз фильмларда ижро этган бахтли қаҳрамонларим сингари саодатли бўлишларини истайман! Уларга худди ўша фильмлардаги каби бахтли тасодифий учрашув ва барча қизлар орзу қилган ширин бахт насиб этишини тилаб қоламан!              
 
                                                                                                                                                                                               
Моҳичеҳра ЭШМИРЗАЕВА
суҳбатлашди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1