АсосийDunyo

“Аср кометаси” Қуёш билан яқинликка бардош беролмади (ВИДЕО)

Қуёшга яқин масофага яқинлашиш ISON кометаси учун ҳалокатли бўлди.

Астрономларнинг маълумотларига кўра, Қуёшдан миллион километр узоқликда учиб ўтар экан, комета муз парчалари ва чангдан иборат булутга айланган. Телескоплар кометанинг буғланаётган улкан шарга айланишини қайд этган.

Олимлар комета Қуёшга бу даражада яқинлашиб, “тирик” қолмаслигини, бироқ унинг интиҳоси бу даражада тез бўлиши кутилмаган ҳолат бўлганини айтмоқда. Агар комета узоқроқ “яшаганида”, биз уни Ердан туриб ҳатто телескопларсиз ҳам кўришимиз мумкин бўларди. Қуёш нури ва ҳароратидан тўйинган кометанинг думи шу даражада ёрқин бўлардики, уни ҳатто кундузи ҳам кўришнинг имкони туғиларди. 

Қайд этиб ўтамиз, ёниб кетган кометанинг диаметри қарийб икки километрни ташкил этган. У бир йил олдин Кисловодскда жойлашган телескоп ёрдамида аниқланган эди. Комета Қуёшга яқинлашгунга қадар 5,5 миллион йил саёҳат қилган.

Бу орада, бошқа олимлар комета ёки ҳеч бўлмаганда, унинг бир қисми Қуёш билан яқинлашишга чидаш берган деб ҳисобламоқда. Олдинига улар муз ва космик чангдан иборат улкан шар парчаланиб кетди, деган фикрда эди, чунки Қуёшга яқинлашганидан кейин у деярли кўринмай қолганди.

Аммо охирги фотосуратларда кометанинг унча катта бўлмаган парчаси бўлиши мумкин бўлган
нарса акс этган. Астрономлар ҳайрон ва хурсанд эканликларини тан оляпти. Уларнинг сўзларига кўра, комета парчаси ўчиши ҳам, янада ёрқинроқ чақнаши ҳам мумкин.

    Бошқа янгиликлар