30.11.2013 17:05
Суриянинг кимёвий қуролини йўқ қилиш 40 млн еврога тушади
КҚТТ раҳбарининг сўзларига кўра, Сурия ҳукумати томонидан декларация қилинган кимёвий қурол-яроғни йўқ қилиш 35 дан 45 миллион еврогача тушади. Ушбу маблағга уни транспортировка
қилиш қиймати киритилмаган.
Ахмет Узумжу кимёвий қуролни йўқ қилиш учун маблағлар йиғиш мақсадида траст фондини ташкил этганини айтади. Унинг сўзларига қараганда, кимёвий материалларнинг катта қисми
ишлаб чиқариш химикатларидан иборат бўлиб, улар хавфсиз тарзда йўқ қилиниши мумкин.
КҚТТ томонидан қабул қилинган режа бўйича кимёвий қурол-яроғ Сурия ҳудудидан узоғи билан 2014 йилнинг 5 февралида олиб чиқилиши ва 30 июнга қадар йўқ қилиниши керак. Зарин
газини ишлаб чиқаришда қўлланадиган изопропанол моддаси бундан мустасно. Заҳарловчи моддаларнинг энг хавфли турлари йил охиригача олиб чиқиб кетилиши лозим.