​ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ПАРЛАМЕНТИ СПИКЕРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

ЖАМИЯТ 27.09.2017, 08:53
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Президент, Жанубий Корея
​ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ПАРЛАМЕНТИ СПИКЕРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 сентябрь куни Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Чон Сэ Гюнни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, мамлакатларимиз парламентлари Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, анъанавий яқин ва кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Жанубий Корея Ўзбекистоннинг муҳим ва ишончли ҳамкорларидан бири экани алоҳида қайд этилди, дея хабар беради ЎзА.

Учрашувда мамлакатларимиз парламентлари ва уларнинг алоҳида қўмиталари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, парламентларда фаолият юритаётган дўстлик ва ҳамкорлик гуруҳлари ишини фаоллаштириш, Ўзбекистон ва Жанубий Кореяда ўзаро ташриф ва қўшма тадбирларни мунтазам равишда ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди.

Савдо-иқтисодий, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, халқаро парламентлараро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Ўзбекистонда қабул қилинган мамлакатни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида янги босқичда амалга оширилаётган таркибий ўзгариш ва ислоҳотларни юксак баҳолади ва уларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Чон Сэ Гюн давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди, Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг саломи ва эзгу тилакларини етказди. Юқори мартабали меҳмон Жанубий Корея раҳбарияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг тез орада ушбу мамлакатга ташриф билан боришини кутаётганини таъкидлади.

Чон Сэ Гюн икки давлат парламентлари ҳамкорликда саъй-ҳаракатлар билан бўлажак олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик жараёни ҳамда икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштиришга амалий ҳисса қўшишини қайд этди.

Шарҳлар

Жанубий Корея президентининг қайнонаси ҳибсга олинди

22.07.2023, 12:16

Ҳуқуқ-тартибот идоралари Жанубий Корея президенти Юн Сек Ёлнинг қайнонасини банк ҳисобидаги қолдиқ ҳужжатини қалбакилаштиргани учун ҳибсга олди, деб хабар берди Yonhap ахборот агентлиги. Давлат раҳбарининг...
Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1