1

НАМАНГАНЛИК ЎҚУВЧИЛАР ИСПАНИЯДА ЎТГАН МУСИҚИЙ ФЕСТИВАЛДА СОВРИНЛИ ЎРИНЛАР ОЛИШДИ

МАДАНИЯТ 27.09.2017, 10:10
НАМАНГАНЛИК ЎҚУВЧИЛАР ИСПАНИЯДА ЎТГАН МУСИҚИЙ  ФЕСТИВАЛДА СОВРИНЛИ ЎРИНЛАР ОЛИШДИ

Испаниянинг Ллорет-де-Мар шаҳрида 17-23 сентябрь кунлари бўлиб ўтган “Sea Sun Festival” ("Денгиз, қуёш, фестиваль") номли халқаро фестиваль-танловда қатнашчилар хореография, рақс санъати, чолғу ижрочилиги, хонандалик, тасвирий ва амалий санъат, видео ва фотоижодиёт, модалар театри каби йўналишлар бўйича ўз маҳоратини намойиш этди.

Унда АҚШ, Болгария, Озарбайжон, Россия, Грузия, Словакия, Литва, Қозоғистон каби 12 давлатдан кўплаб иқтидорли ўқувчилар иштирок этди. Мазкур ижодий беллашувда Наманган шаҳридаги 11-болалар мусиқа ва санъат мактабининг ўқувчилари Гулшода Ҳалимжонова ва Ширин Набиева фортепиано бўйича 1-ўринни қўлга киритди. Шу мактабда билим олаётган Аҳрормирзо Раҳмонов скрипка ижрочилиги бўйича 2-ўринга муносиб топилди. Янгиқўрғон туманидаги 17-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Муҳриддин Акрамов мис пуфлама соз – труба ижрочилиги бўйича 2-ўринга сазовор бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1