1

Россиялик таниқли актёр вафот этди

ЖАМИЯТ 01.12.2013, 16:57
Россиялик таниқли актёр вафот этди
30 ноябрь куни Москвада Россия халқ артисти Юрий Васильевич Яковлев 86 ёшида вафот этди.

ИТАР-ТАСС агентлигининг маълумот беришича таниқли актёр узоқ муддатли касалликдан сўнг вафот этган.

Юрий Яковлев Вахтангов номли театрда 60 йилдан ошиқ фаолият олиб борган. Актёр театр ва кинода юздан ортиқ ролларни ижро этган истеъдодли актёрлардан бири саналади. Яковлевни аксарият томошабиналар “Иван Васильевич касбини ўзгартиради” ҳамда “Тақдир ҳазили ёки қушдек енгил бўлинг” комедияларидаги роллари орқали яхши танишади.

Юрий Яковлев1928 йил 25 апрелда Москва шаҳрида ҳуқуқшунослар оиласида таваллуд топган. У умрининг сўнгги онларигача Евгений Вахтангов номидаги Россия Давлат академик театрида ишлади.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1