АсосийSUG'DIYONA

СОЧИНГИЗНИ БЎЯМОҚЧИМИСИЗ? ТАВСИЯЛАРИМИЗ СИЗ УЧУН

'СОЧИНГИЗНИ БЎЯМОҚЧИМИСИЗ? ТАВСИЯЛАРИМИЗ СИЗ УЧУН'ning rasmi

Соч рангини ўзгартиришдан аввал бир неча қоидаларга эътибор беринг. Зотан, соч ранги ўзгариши билан ташқи кўринишингизда ҳам бир қатор ўзгаришлар юз беради.

  • Агар юз ва тана териси ранги тўқроқ бўлса, сарғиш ва қорамтир ранглардан фойланмаганингиз маъқул. Бундай ранглар ёшингизни катталаштириб кўрсатади. Бақлажон, оч жигарранг ва ялтироқ товланувчи ранглар эса сизга жуда мос.
  • Тана териси оч рангли аёллар учун қизғиш рангли бўёқлар тавсия этилмайди. Мазкур ранглар сочни юз кўринишидан ажратиб кўрсатади. Тўқ жигарранг ва ёнғоқ рангидаги бўёқлар эса табиий рангга яқин бўлиб, сизни янада жозибали қилиб кўрсатади.
  • Олхўри, олча ёки бақлажон рангини эслатувчи бўёқларни фақат мутахассис билан маслаҳатлашган ҳолда ишлатинг. Чунки мазкур ранглар юз тузилишига жиддий ўзгаришлар киритиши мумкин.
  • Бордию сочингизни хина ёки босмага бўяган бўлсангиз, бошқа рангга бўяшдан аввал камида бир ой ўтган бўлиши керак. Йўқса, бўёқ ранги сочда тўғри тарқалмайди.
  • Манба: «SUGDIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар