1

Эронда яна бир АЭС энергоблоки барпо этилади

ДУНЁ 02.12.2013, 16:17
Эронда яна бир АЭС энергоблоки барпо этилади
Эрон Бушер вилоятидаги АЭСнинг яна бир энергоблокини қуриш ниятида.

Бу ҳақда мамлакатпрезиденти Ҳасан Руҳоний маълум қилади. “Яқин йилларда Эрон атом электр станциялари ёрдамида кўпроқ электр энергиясини ишлаб чиқара бошлайди. Бунга Бушердаги АЭСнинг иккинчи блокини қуриш орқали эришилади”, - дея қайд этади у. 

Эрон атом энергияси ташкилотининг раҳбари Али Акбат Салоҳий бу масалада Россиянинг ёрдамига умид қилмоқда. Эрон келаси йилнинг ўзидаёқ Россия кўмагида янги АЭС қурилишини режалаштирган, чунки 2020 йилга келиб мамлакатга қарийб 20 минг МВт электр энергияси зарур бўлади. Эрон ўзининг электр энергияси бўйича қувватини оширса, Форс кўрфазидаги эҳтиёжманд мамлакатларга энергияни экспорт қилиши мумкин, дея хабар беради “ИТАР-ТАСС”.

Шу йил сентябрь ойида Россия Эронга “Бушер” АЭСининг биринчи блокини топширган эди. Бу ҳақдаги баённома Эронда имзоланди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1