1

ВАРИКОЗГА ҚАРШИ 4 ЧОРА

СУҒДИЁНА 02.10.2017, 14:09
Теглар: Соғ бўлинг
ВАРИКОЗГА ҚАРШИ 4 ЧОРА

1-РЕЦЕПТ

Эзғиланган бир бўлак саримсоқпиёзни 2 ош қошиқ сарёғ билан аралаштиринг. ҳосил бўлган аралашмани оёқдаги муаммоли соҳага суртиб, устини целлофан билан ўранг. Бир соатдан сўнг малҳамни илиқ сувда ювиб оласиз. Тери қуруқлашиб кетмаслигиучун болалар кремидан суртишингиз мумкин.

2-РЕЦЕПТ

1 стакан ўсимлик ёки зайтун ёғига 50 грамм майдаланган ёнғоқни аралаштиринг. Аралашма 7-8 кун давомида қоронғу жойда сақланиши лозим. Тайёр бўлгач, 50 дақиқа давомида буғли ваннада қайнатиб оласиз. ҳосил бўлган аралашмани докадан ўтказиб, алоҳида идишга сузиб олинг. Ушбу малҳамни бир кунда 3-5 марта муаммоли соҳага суртиш мумкин.

3-РЕЦЕПТ

100 грамм қатиққа 1-2 ош қошиқ қуритилган шувоқ ўсимлиги аралаштирилади. ҳосил бўлган бўтқага озроқ сарёғ ҳам қўшилади. Таъсири ортиши учун аралашмани ярим соат музлатгичда ушланг. Сўнг фойдаланишингиз мумкин. Веналарнинг варикоз кенгайиши юзага келган соҳага аста аралашмадан суртиб, енгил уқалайсиз-да, юзасини иссиқ шарф билан ўраб қўясиз. Суртма тунда ишлатилгани кўпроқ фойда беради.

4-РЕЦЕПТ

Навбатдаги мазни тайёрлаш учун янги узилган каланхоэ ўсимлигининг барги керак бўлади. 3-4 та ўсимлик баргини майда тўғраб, 1 ош қошиқ вазелин билан буғли ваннада аралаштиринг. 5-7 дақиқадан сўнг оловдан олинг-да, совутинг. Мазь бир сутка музлатгичда туриши керак. Шундан сўнг варикоз кенгайиш ҳосил бўлган соҳалардаги оғриқларга қарши қўллаш мумкин бўлади.

Манба: "SUG‘DIYONA" газетаси

Шарҳлар

БЎШАШГАН, ҚОНАЁТГАН ВА ЯЛЛИЈЛАНГАН МИЛКНИ ДАВОЛАЙМИЗ!

21.12.2017, 18:31

Кўпчилик тиш юваётган пайтда милкларининг қонашига унча аҳамият бермайди. Ваҳоланки, айнан шу ҳолатдан кейин оғзидан ҳид келишидан тортиб тиш бўшаб қолиши ва тушишигача бўлган асоратлар...
АПЕЛЬСИН. ШАРБАТИ ҲАМ, ЭТИ ҲАМ, ПЎСТЛОҒИ ҲАМ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТГА ЭГА

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Шарбати ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, тери жароҳатланганда қон кетишини тўхтатишда ёрдам беради, яраларни зарарли микроблардан тозалайди.Агар ҳар куни оч қоринга бир жуфт апельсин есангиз...
МАНДАРИН — ЯНГИ ЙИЛ МЕВАСИ!

21.12.2017, 18:18

Плюслари: Тана ҳарорати кўтарилганда мандарин шарбати чанқоқни босишда ёрдам беради; Микроб ва вирусларга қарши таъсир кучига эга. Демак, ўткир респиратор касалликлар ва гриппнинг олдини олишда...
БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ВА САЛОМАТЛИК

21.12.2017, 18:15

Ҳар бир касалликка хос мумкин бўлмаган ҳолатлар бор. Байрам дастурхонини безатишда ёки ноз-неъматлардан баҳраманд бўлишда уларни инобатга олишга тўғри келади. У ёки бу касалликда қайси...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1