03.12.2013 16:31
«Ангрен» индустриал зонаси расмий сайтига эга бўлди
Мазкур индустриал ҳудуд ҳақидаги хабар ва янгиликлар ҳақида энди [url=http://sizangren.uz/]www.sizangren.uz сайтидан топиш мумкин.
Сайтни ишлаб чиқишда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистонга инвестициялар жалб этиш ва ташқи савдони ривожлантиришга кўмак» лойиҳаси томонидан ёрдам кўрсатилган.
«Ангрен» МИЗ сайтида унинг инфратузилмаси, ахборот маркази, фотогалереялари, шунингдек, мазкур ҳудудда айни вақтда амалга оширилаётган лойиҳалар рўйхати билан танишиш имкони мавжуд. Сайт ўзбек, рус ва инлиз тилларида фаолият олиб боради.
«Ангрен» индустриал зонаси 2012 йилнинг апрелида Ўзбекистон Президенти Фармонига кўра Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида ташкил этилган.
Зона фаолияти 30 йилга мўлжалланган бўлиб, у кейинчалик яна узайтирилиши мумкин.





