АсосийDunyo

Лондон метросининг иссиқлиги уйларни иситишга ишлатилади

Лондон метроси туннелларидан чиқувчи ортиқча иссиқлик уйларни иситишда ёрдамчи манба сифатида қўлланилади.

Бу ҳақда ноябрь ойида Лондоннинг Ислингтон ҳудуди кенгаши битим имзоланади. Метро иссиқлиги билан боғлиқ дастлабки тажрибалар айнан шу ҳудудда ўтказилади. Мазкур районнинг расмий сайтида берилган маълумотга кўра, ушбу битим электр станцияларидаги ортиқча иссиқликни ҳам худди шу мақсадларда қўллашни кўзда тутади. Бу маҳаллий аҳолининг коммунал харажатларини қисқартиришга ёрдам беради.  

Ҳозирнинг ўзидаёқ Ислингтон ҳудудида 700 дан ортиқ бино “яшил” иссиқликни олмоқда. Янги лойиҳага кўра, ушбу тармоқ камида яна 500 та уйга кенгайтирилади. У ишлатилган иссиқликнинг иккита манбаини ўз ичига олади – бу Лондон метросининг вентиляция шахтаси ва маҳаллий кичик электр станцияси.

Лондон ҳукумати жойларда кичкина генераторлардан олинадиган иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқаришини рағбатлантиришга интилиб, ишлатилган иссиқликни атмосферага чиқариб юбориш ўрнига уни иккиламчи марта қўллаш фойдасига чиқмоқда. Британия пойтахтини ривожлантириш стратегиясига биноан 2025 йилга қадар Лондондаги бутун энергиянинг чорак қисми иккиламчи манбалардан ишлаб чиқарилади. Худди шундай вазиятни Австралиянинг Сидней шаҳрида ҳам кўриш мумкин: бу ерда 2030 йилга келиб тўлиқ тикланадиган энергия манбаларига ўтиш режалаштирилган.  

    Бошқа янгиликлар