АсосийJamiyat

​ТОШКЕНТДА НИКОҲ ТЎЙИДАН ОЛДИН ИККИ ЁШ “МЕХРИБОНЛИК УЙИ” ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИГА ЭҲСОН УЮШТИРДИ (ФОТО)

'​ТОШКЕНТДА НИКОҲ ТЎЙИДАН ОЛДИН ИККИ ЁШ “МЕХРИБОНЛИК УЙИ” ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИГА ЭҲСОН УЮШТИРДИ (ФОТО)'ning rasmi

Куни кеча Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Ширин Ғофурова томонидан Maslahat.uz гуруҳига жойланган пост интернетда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Маълум бўлишича, Тошкентда Беҳзод ва Дилафрўз исмли икки ёш, никоҳ туйларидан олдин ресторанда “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчи ва мураббийларига эҳсон дастурхони ёзиб, болаларга қувонч ва совға-саломлар улашишди.

Икки ёш мазкур ҳодисани интернетда ёритилишига мутлақо қарши бўлишган, бироқ пост эгаси бу ҳолат бошқаларга ўрнак бўлиши мақсадида уларни бунга кўндиришга муваффақ бўлган.

“Бу йигитимиз Maslahat.uz гуруҳи аъзоси, зўрға кўндирдим, риё бўлиб қолмасин опа дедилар! Риё эмас, ибрат бўлсин деб ёздик! Бу тўйга ўз ҳиссасини қўшган ҳаммага раҳмат айтдилар!”, дея ўз постини якунлайди Ширин Ғофурова.

Гуруҳ аъзолари икки ёшга бахт тилаб, бундай ёшлар кўпайишига тилак билдиришмоқда.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар