АсосийJamiyat

​ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ ЭТИНГ!

'​ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ ЭТИНГ!'ning rasmi

«Ёнғинлар профилактикаси куни» тадбири доирасида, 2017 йилнинг 04 октябр куни Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида, Тошкент шаҳар ҳудудида жойлашган аҳоли турар жойларида, ташкилотларнинг ишчи ва хизматчилари ўртасида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кенг тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги талабларга риоя этиш лозим:

- уй ва ишдан чиқишдан, тунги дам олишга тайёргарлик кўришдан аввал газ ва электр мосламаларни кўздан кечириб, уларни ўчирилганлигини текширинг;

- гугурт ва бошқа тез аланга олувчи воситаларни болалардан узоқроқ жойга қўйинг, ёш болаларни ёлғиз ва назоратсиз қолдирманг;

- уйингизда тез аланга олувчи ва портловчи моддаларни сақламанг;

- ётар жойингизда сигарета чекманг;

- хонадонингизни бирламчи ёнғин ўчириш воситаси билан таъминланг;

- ёнғин содир бўлганда, ёнғин жойини зудлик билан тарк этинг ҳамда “101” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг.

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш ҳар бир фуқаронинг мажбуриятидир.

    Бошқа янгиликлар