1

Энди абитуриентлар тест синовларигача ўз билимларини текширишлари мумкин

ЖАМИЯТ 04.12.2013, 12:32
Энди абитуриентлар тест синовларигача ўз билимларини текширишлари мумкин
2014/2015 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари, олий ҳарбий таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига кирувчилар таълим йўналишлари бўйича тест синовига тайёргарлик кўриш учун, педагог ходимлар малака тоифаси олишда мутахассислик фанларидан тайёргарлик кўриш учун диагностик тест тизими йўлга қўйилди.
 
Эндиликда барча хоҳловчилар танлаган йўналишлари бўйича ўзларини тест топшириш орқали билим даражаларини синаб боришлари мумкин. Бунинг учун танланган таълим йўналиши бўйича тест саволлари китоблари ва миқдори буюртма қилинса бас.
 
Давлат тест маркази томонидан буюртма асосида тест материаллари (саволлар китоблари ва жавоблар варақалари) тайёрланади ҳамда белгиланган муддатда белгиланган манзилга жўнатилади.
 
Бу орқали абитуриент тест синови орқали нафақат ўз билимини синаб кўради, балки саволлар китоби ва жавоблар варақаси билан ишлаш кўникмасини ривожлантириш имкониятига эга бўлади.
 
1 дона саволлар китоби ва жавоблар варақаси нархи: 

олий, олий ҳарбий таълим муассасаларига кирувчилар учун – 9153 сўм;
 
таълим муассасалари педагог ходимлари учун – 9153 сўм;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига кирувчилар
учун – 4577 сўмни ташкил қилади.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1