04.12.2013 13:56
Бельгиянинг меросхўр маликасига ўғирлаш билан таҳдид қилишмоқда
Бу ҳақда “La Derniere Heure” газетаси таҳририятга келган хатга таянган ҳолда хабар беради. Ушбу хатда Бельгия қироли Филиппнинг манзили кўрсатилган.
Ҳозир малика қатнайдиган мактаб полиция томонидан кучли қўриқланмоқда. Терговчилар таҳририятдан хатнинг асл нусхасини олиб, уни бармоқ ва ДНК излари бор-йўқлигига текшириб кўрмоқчи. Шу билан бирга, полицияда ҳозирча бошқа далил йўқ.
Хат муаллифининг фикрича, мигрантларни боқиш бельгиялик солиқ тўловчиларга миллиардлаб еврога тушмоқда.
Бельгиялик малика Елизавета Треза Мария Елена 2001 йилда туғилган. У амалдаги қирол Филипп ва унинг рафиқаси малика Матильданинг тўнғич фарзанди ҳуқуқи бўйича Бельгия
тахтининг тўғридан-тўғри меросхўри ҳисобланади. Агар Елизавета тахтга ўтирса, у мамлакат тарихидаги биринчи қироличага айланади.