1

Ўзбекистонлик олима Аргентинада юксак мукофот билан тақдирланди

ЖАМИЯТ 04.12.2013, 16:17
Ўзбекистонлик олима Аргентинада юксак мукофот билан тақдирланди
Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида Бутунжаҳон фанлар академиясининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
 
Унда Ўзбекистон Миллий университети ўқитувчиси Дилфуза Эгамбердиева иштирок этди. “Правда Востока” нашрининг хабар беришича, у қишлоқ хўжалик экинларининг атроф-муҳит салбий омилларига нисбатан чидамлилигини оширадиган технологиялар ривожига қўшган ҳиссаси учун медал билан мукофотланди.
 
Истеъдодли олима Дилфуза Эгамбердиева 20 йилдан буён биология ва тупроқшунослик факультети лабораториясида фаолият юритиб келади. 2000 йилда унга Берлиндаги Гумболдт университети томонидан қишлоқ хўжалиги бўйича фаҳрли докторлик даражаси берилган.
 
Таъкидлаш жоиз, олима қўлга киритган мукофот унга ўсимликлардаги касалликларни бошқариб, уларни экологик тоза маҳсулотларга айлантирадиган микроорганизмларни етиштириш бўйича тадқиқот ишларини давом эттириш имконини беради.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1