1

Яккасарой туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг уйидан 150 миллион ўғриланди

ЖАМИЯТ 04.12.2013, 21:43
Яккасарой туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг уйидан 150 миллион ўғриланди
Рустам,Суҳроб ва Воҳид исмли шахслар (исмлар ўзгартирилган) бир ғояни амалга ошириш мақсадида Навоий вилоятидан пойтахтга келишган.

Шаҳарда уларни асли бухоролик бўлган, Тошкентдаги компаниялардан бирида ишловчи Мафтун исмли шахс кутиб олган. Навоийлик фирибгарлар Мафтундан ўғрилик қилиш мақсадида бой хонадонни топиб беришини сўрашган.

“Постда” газетасининг берган маълумотларига кўра, ҳеч нарсага муҳтож бўлмаган, яхши жойда етарлича маош олиб ишлайдиган Мафтун катта улуш эвазига бу ишга рози бўлган.

Тегишли суриштирувлар натжасида ўғрилик Тошкент шаҳар Яккасарой туманида истиқомат қилувчи Фарҳод Ш. исмли шахснинг хонадонида содир этилган. Ушбу хонадондан ўғрилар томонидан 150 миллион сўм миқдоридаги заргарлик буюмлари ва нақд пул ўмариб кетилган.

Тезкор тадбирлар натижасида жиноятчилар ўғирланган буюмларни пуллаётган пайтда қўлга олинган. 

Мазкур жиноят юзасидан тергов иши қўзғатилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1