1

Россия самолёти Тошкентга авариявий қўнишни амалга оширди

ЖАМИЯТ 05.12.2013, 11:19
Россия самолёти Тошкентга авариявий қўнишни амалга оширди
4 декабр куни Россиянинг Nordwind Airlines авиакомпаниясига қарашли Boeing 767-300 йўловчи самолёти  Ўзбекистонга режадан ташқари қўнишга мажбур бўлди.
 
Бангкокдан Уфага учаётган самолётнинг Тошкентга қўнишига двигателлардан бирининг носозлиги сабаб бўлди, бу ҳақда “Интерфакс” хабар беради.
 
Йўловчиларнинг сўзларига кўра, лайнернинг муаммолари Бангкокдан учган чоғда юз берган. Boeing-767-300 ҳавога биринчи уринишда кўтарила олмади.
 
Ҳаво лайнери бортида 300 йўловчи бўлиб, улар кунни “Тошкент” аэропортининг транзит ҳудудида ўтказишган. Тошкент аэропорти техник хизмати мутахассислари қисқа вақт ичида носозликни бартараф этишди. Шундан сўнг самолёт чоршанба куни кечқурун Тошкентдан парвоз қилди ва пайшанбага ўтар кечаси Уфага қўнди.
 
30 га яқин одамлар бузилган самолётга ўтиришга рози бўлишмади ва Ўзбекистонда қолишди. Улар манзилларига мустақил равишда етиб боришга қарор қилишди.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1