05.12.2013 13:03
27 нафар ёшларга юксак мукофотлар топширилди
Фармонга мувофиқ бир гуруҳ ёшлар “Ўзбекистон ифтихори” ва “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвони, “Дўстлик” ордени, “Жасорат”, “Содиқ хизматлари учун” ҳамда “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгашининг қарорига биноан 27 нафар йигит-қиз “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан мукофотланди.
Президентимиз Ислом Каримовнинг ташаббуси билан таъсис этилган ушбу юксак мукофот ҳар йили ўзининг фидокорона меҳнати, ўқишда, ишда, илм-фан, ижод, маданият ва спорт соҳасида эришаётган улкан ютуқлари билан Ватанимизнинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилаётган, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшларга берилади.
Тақдирлаш маросими ёш ижрочилар иштирокидаги концерт дастури билан якунланди.





