1

​ТОЖИКИСТОН МАДАНИЯТИ КУНЛАРИ ТАДБИРЛАРИ РЎЙХАТИ

МАДАНИЯТ 10.10.2017, 09:18
​ТОЖИКИСТОН МАДАНИЯТИ КУНЛАРИ ТАДБИРЛАРИ  РЎЙХАТИ

Жорий йилнинг 10 октябридан 14 октябрига қадар Ўзбекистонда Тожикистон маданияти кунлари ўтказилади. Ушбу кунлар доирасида Тожикистон ижодий делегациясининг мамлакатимиз диққатга сазовор жойлари, маданий мерос объектлари ва тарихий обидаларига ташрифи уюштирилади ҳамда қуйидаги тадбирлар бўлиб ўтади:

11.10.2017 – 11:00 дан 12:00 га қадар Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида “Замонавий Тожикистон” фотокўргазмаси ва тожик халқ ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиши;

19:00 дан 20:30 га қадар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театрида тантанали очилиш ва концерт дастури;

12.10.2017 – 16:30 дан 18:00 гача Алишер Навоий номидаги кино саройида “Истинный полдень” фильми намойиши;

18:00 дан 19:30 гача Ўзбекистон давлат консерваториясида Тожикистон санъат усталарининг концерти;

13.10.2017 17:30 дан 19:00 гача Алишер Навоий номидаги кино саройида “Учитель” бадиий фильми намойиши;

19:00 дан 20:30 гача Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театрида тантанали ёпилиш маросими.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1