1

Ҳазораспда зардўштлик ибодатхонаси қолдиқлари топилди

ЖАМИЯТ 06.12.2013, 15:28
Ҳазораспда зардўштлик ибодатхонаси қолдиқлари топилди
Хазорасп туманидаги ноёб ёдгорлилардан бири  - Хумбузтепада олиб борилаётган археологик қидирув ишлари натижасида милоддан аввалги V-VI асрларга оид зардўштийлик ибодатхонаси қолдиқларининг янги намуналари топилди.

Бу қадимий ёдгорлик ўша даврда кулолларнинг ибодатхонаси бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Гап шундаки, сўнгги уч йил давомида Хумбузтепада Хоразм Маъмун академиясининг археолог олимлари олиб борган тадқиқотлар ҳадя этди. Бу эса Хоразм воҳаси қадимий тарихини ўрганишда жуда қўл келади, дея хабар беради Халқ сўзи нашри.

Хоразм Маъмун академияси лойиҳа раҳбари, тарих фанлари номзоди Сергей Баратовнинг таъкидлашича, ҳозир ибодатхонанинг учдан икки қисми, яъни 25 метр ҳажмли майдонида қазишма ишлари олиб борилмоқда.

Топилманинг ғарбий қисмида оташгоҳ жойлашган бўлиб, унда уч тарихий даврга оид қайта қуриш ва таъмирлаш ишларининг излари сақланиб қолган. Мазкур ибодатхона доира шаклидаги мудофаа минораларига ҳам эга бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1