1

ТЕАТР МАВСУМИ ОЧИҚ, РЕПЕРТУАР БИЛАН ТАНИШТИРАМИЗ!

МАДАНИЯТ 16.10.2017, 12:06
ТЕАТР МАВСУМИ ОЧИҚ, РЕПЕРТУАР БИЛАН ТАНИШТИРАМИЗ!

“УЙҒОНИШ” — КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШАДИ


Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг ижодкорлари янги мавсумни янги спектакль премьераси билан бошлади...

Драматург Менглибой Муродов ўзининг “Уйғониш” пьесасида бугунги кунда илдиз отган коррупция мавзусини кўтарган. Воқеалар ривожида бош қаҳрамон иш ва ҳаётидаги барча масалаларни фақат пул билан ҳал қилишга одатланган инсон. Унинг бу “фаолият”ига қарши бўлган ходимларни бешафқат жазолашга ҳам одатланган. Спектакль режиссёри Мирза Азизов асардаги бу салбий образни актёр Дилмурод Узоқовгаишониб топширди. “Қаҳрамонимнинг порахўрлиги туфайли бегуноҳ бир инсон туҳматга қолади. Шунда ҳам у, ўз айбига иқрор бўлмай, қабиҳ ишларида давом этаверади. Воқеалар сўнггида адолат қарор топган саҳна асаримиздан, томошабинлар ўзлари учун тўғри хулоса чиқаришади " дейди актёрнинг ўзи.

“Уйғониш” спектаклида шунингдек, Қодирхон Расулхонов, Феруза Мустафоева каби актёрлар бош ролларни ижро этишган.

  • Коррупцияга қарши курашиш мавзусидаги “Уйғониш” шу ойнинг 13-20-21 саналарида намойиш этилади.
  • Театр репертуарида “Осмондаги ҳулкарим”, “Дилдаги доғ”, “Супер қайнона-1-2”, “Асл хазина” каби спектаклларни ҳам томоша қилишингиз мумкин.

“СОЯ” 14 ЁШДАН КАТТАЛАР УЧУН

Болажонларни қизиқтирган мавзуларни саҳна асарларида намойиш этаётган Ўзбекистон давлат қўғирчоқ театриҳам янги спектакллар устида ижод қилишмоқда...

Айни кунларда “Фотиманинг саргузаштлари”, “Ўжар қуёнча”, “Қулоқсиз улоқча” каби спектаклларни тақдим этаётган ижодкорлар, драматург Евгений Шварцнинг машҳур асарига қўл уришди. “Соя” — 14 ёшдан катталар учун мўлжалланган бўлиб, унда абадий мавзулар — рост ва ёлғон, меҳр ва оқибат каби қарама-қаршиликларнинг ўзаро курашини кўришингиз мумкин. Бош қаҳрамон — олим бутун дунёни бахтли қилишни истайди. Бироқ бу урунишлари олдида жуда кўп тўсиқларга дуч келганига говоҳ бўлишингиз мумкин. Ёш томошабинлар учун қаътиятли бўлиш, олдига қўйган мақсадига эришишни ўргатадиган саҳна асари 15 октябрдан эътиборан намойиш этилади.

ЯНГИ РЕЖИССЁРДАН КЛАССИК САҲНА АСАРИ



Сентябрь ойида ўзининг 49-мавсумини очиқ дея эълон қилган Ўзбекистон давлат драма театри бу йил ўзгача иштиёқ билан ижодга бел боғлаган...

Ўзбекистон санъат арбоби, давлат мукофоти лауреанти Олимжон Салимов ёз ойидан эътиборантеатрнинг бош режиссёри ва бадиий раҳбари этиб тайинланди. Режиссёр янги жамоа билан ҳамкорлик қилишда ишни классикадан бошламоқчи. У жаҳонга машҳур ёзувчи Карло Гальдонининг “Икки бойга, бир малай. (Труфальдино)” асарини театрнинг бир қатор профессионал актёрлари билан биргаликда саҳнага олиб чиқишни режалаштирган. Айни кунларда ижодий гуруҳ репетициядан аввал асарни ўқиш ишларини бошлашди. Янги саҳна асарида ёш, уддабурон, ишбилармон йигитнинг саргузаштлари, унинг ўз ҳаётини мазмунли қилиш, бахтли бўлиш ҳамда бошқаларни ҳам бахтли қилиш учун курашишини кўришингизмумкин.

“Икки бойга, бир малай. (Труфальдино)” нинг асосий қаҳрамонлари Труфальдино ролини — актёр Пўлат Норматов, Панталоне ролини эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатнан артист Матёқуб Матчанов гавдалантиришган. Ушбу спектакль куз ойларининг сўнгги кунларида премьера қилинади.

  • Ўзбекистон давлат драма театри октябрь ойи давомида “Даҳо”, Атиргул қисмати”, “Минг йиллик ҳангома”, “Гумроҳ”, “Садоқат” каби спектаклларни намойиш этади.

Алия СУЛАЙМАНОВА


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1