09.12.2013 11:07
2013 йилда аҳоли сув таъминотини яхшилаш учун 213 млрд сарфланди
Шу билан бирга, Андижон, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида, Самарқанд, Бухоро, Термиз, Қўқон шаҳарларида айни шу мақсадда 96 миллион доллар қийматидаги 8 та йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу эса 365 минг аҳоли учун ичимлик суви таъминотини, шунингдек, оқова сув тармоқларини яхшилаш имконини беради.
Бу ҳақда Президент Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида таъкидлаб ўтди





