1

Туғруқ ёшидаги 7 миллион аёлга тиббий ёрдам кўрсатилди

ЖАМИЯТ 09.12.2013, 11:18
Туғруқ ёшидаги 7 миллион аёлга тиббий ёрдам кўрсатилди
Туғруқ ёшидаги 7 миллион аёл ҳамда 7 миллион 300 минг нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилди, 195 минг нафар ёлғиз қариялар, ногирон ва пенсионерларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилди. 
 
Йил мобайнида мамлакатимиз бўйича 311 миллиард сўмлик бюджет маблағи ҳисобидан 146 та
замонавий тиббиёт муассасаси фойдаланишга топширилди. Жумладан, Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида янги даволаш корпуси ва диагностика бўлими, болалар касалликлари санаторийси барпо этилди. Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида тиббиёт бирлашмаси, Сурхондарё вилоятида кўп тармоқли болалар ва катталар тиббиёт марказлари, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон ва Қўштепа туманлари тиббиёт бирлашмалари ва бошқа ўнлаб касалхоналар тубдан реконструкция қилинди. 
 
Шу билан бирга, Тошкент шаҳридаги Педиатрия тиббиёт институти клиникасида ҳамдар еспублика педиатрия ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт марказида янги жарроҳлик корпуслари ишга туширилди.
 
Биргина 2013 йилнинг ўзида Республика ихтисослашган хирургия марказининг кардиохирургия
мажмуаси ва бошқа шундай шифохоналарда юрак-қон томир касалликларига
чалинган 4 мингдан зиёд бемор дардига даво топди.  
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1