АсосийDunyo

​MERCEDES БУТУН ДУНЁДАН 1 МИЛЛИОН АВТОМОБИЛИНИ ҚАЙТАРИБ ОЛАДИ

'​MERCEDES БУТУН ДУНЁДАН 1 МИЛЛИОН АВТОМОБИЛИНИ ҚАЙТАРИБ ОЛАДИ'ning rasmi

Хавфсизлик ёстиқчасидаги муаммо сабаб бутун дунёдан миллиондан ортиқ Mercedes-Benz автомобили қайтариб олинади. Бу ҳақда душанба куни Reuters агентлиги маълум қилди.

Sky News телеканали олдинроқ Буюк Британиядан 400 минг Mercedes-Benz автомобили қайтариб олинганини маълум қилганди. Reuters маълумотларига кўра, яна 495 мингта автомобиль АҚШдани қайтариб олинган, 76 мингтаси Канададан ва бир неча юз минг автомобиль Германиядан.

Бунинг сабаби носозлик бўлиб, унинг оқибатида автомобилдаги хавфсизлик ёстиқчалари беҳосдан очилиб кетаверган. Reuters нашрининг ёзишича, носозлик сабаб ҳайдовчиларнинг айримлари енгил тан жароҳатлари олишган.

Ўлим ҳолатлари қайд этилмаган.

    Бошқа янгиликлар