1

Одамлар чивинлар учун бемаза “таом”га айланади

ДУНЁ 09.12.2013, 16:15
Одамлар чивинлар учун бемаза “таом”га айланади
Американинг Калифорния университети олимлари нега урғочи чивинлар одамларни чақишини аниқлади.

Маълум бўлишича, одам нафас олганида чиқарадиган карбонат ангидрид гази ҳашоратларни ўзига жалб этар экан. Шунингдек, ушбу қон сўрувчиларни тери, кир пайпоқлар, ювилмаган
кийим ва чойшаблар ҳиди ҳам ўзига тортиши аниқланди.

Олимлар яқин пайтларгача чивинларнинг одамга ёпишиш сирини аниқлай олмаётганди. Энтомология факультети ходими Анандасанкар Рэйнинг сўзларига кўра, ҳамма гап урғочи
чивинларнинг оғиз аппарати тузилишида, у одам ва ҳайвон терисини тешиш учун мослашган. Айнан шу орган туфайли урғочи чивинлар безгак, денге безгаги, Ғарбий Нил вируси каби касалликларни тарқатади. 


Одам негачивинларни жалб этишини тушунган олимлар махсус кимёвий таркибни ишлаб чиқди. У чивинларни оддий воситалар каби ўзидан чўчитмайди, балки унга эътибор қилмайдиган қилиб қўяди. Бунинг учун олимлар одам танасининг чивинларни жалб этадиган 138 та характеристикасини аниқлади. Кейин бу ҳидларни яшира оладиган моддалар тадқиқ этилди.   
Мазкур кашфиёт чивин чақишларидан азият чекаётган Африка, Осиё ва Жанубий Америка аҳолисига реал ёрдам кўрсатиши мумкин. Тез орада олимлар нафақат конкрет кишини, балки, бутун бир қишлоқни чивинлардан ҳимоя қилувчи таркибни ишлаб чиқариш ниятида, дея хабар беради “Phys. Org”.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1