1

​МАДАНИЯТ ВАЗИРИ ХАЛҚАРО ТАНЛОВЛАРНИНГ САВИЯСИ ПАСАЙИБ КЕТГАНИНИ ТАНҚИД ҚИЛДИ

МАДАНИЯТ 19.10.2017, 10:44
​МАДАНИЯТ ВАЗИРИ ХАЛҚАРО ТАНЛОВЛАРНИНГ САВИЯСИ ПАСАЙИБ КЕТГАНИНИ ТАНҚИД ҚИЛДИ

17 октябрь куни Ўзбекистон давлат консерваториясининг катта залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида БМТ нинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш борасидаги таклифи юзасидан Маданият вазирлиги ва унинг тасарруфидаги муассасалар олдида турган долзарб вазифаларга бағишланган Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди, деб хабар беради Маданият вазирлигиАхборот хихмати.

Мазкур тадбирга адабиёт, журналистика, тасвирий ва амалий санъат, композиторлик ва бастакорлик, кино ва театр, мумтоз қўшиқ, миллий ва замонавий эстрада, опера, рақс, чолғу ижрочилиги соҳаларида меҳнат ва ижод қилаётган, таълим олаётган 31 ёшгача бўлган ижодкорлар ва соҳа вакиллари жалб этилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаев “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда маданият ва санъат муассасаларидан унумли ва самарали фойдаланиш имкониятлари”, О.Иброҳимов “Ёшлар ва мақом санъати”, А.Ҳайдаров “Миллий эстрада санъати: даҳлдорлик ва масъулият”, Д.Каттахонова “Уюшмаган ёшларни маданият ва санъат воситасида мақсадли уюштириш”, Г.Холиқулова “Ёшларга оид давлат сиёсати:маданият ва санъат соҳасида кадрлар тайёрлашнинг долзарб масалалари” каби мавзуларда ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Маърузалардан сўнг савол-жавобларга ўтилди. Йиғилганлар театрга ёшларни жалб қилиш, санъаткорларнинг кийиниш маданиятини шакллантириш, мусиқа санъатига оид адабиётларни ўзбек тилида чоп этиш, театр репертуарларидан арияларни тадбирларда ижро этиш, цирк санъатини ривожлантириш бўйича турли таклифлар билан чиқиб, Б.Сайфуллаевдан жавоблар олдилар. Хусусан, халқаро танловларнинг бугунги кундаги масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди. Б.Сайфуллаев танловларнинг савияси пасайиб, тижорат манбасига айланиб бораётгани, шу каби танловларда лауреат бўлган ёшлар ўқишга имтиёзли қабул қилиниб, таълим жараёнида буни оқлай олмаётганини таъкидлаб, ҳар бир танловни алоҳида кўриб чиқиб, талабга жавоб бермайдиганларида иштирок этишни тўхтатиш лозимлигини маълум қилдилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1