Таҳририятимизга Хоразм вилояти Шовот тумани Бўзқалъа МФЙда яшовчи фуқаро Шарифбой Акназаровнинг Халқ банки томонидан тарқатилаётган пенсиясидан 4-5-8 минг сўмгача пул маблағи ушлаб қолиниб, ўрнига лотерия беришаётганидан норозилигини билдириб мурожаат этган.
Пенсионернинг бу талабини акциядорлик тижорат Халқ банки Хоразм вилояти Шовот тумани филиали ходимлари қандай ҳал этишди?
Мазкур банкнинг бир гуруҳ туман филиали ходимлари томонидан даъво юзасидан мурожаатчининг уйига бориб суҳбат ўтказилганда, Акназаров Шарифбой бобо турмуш ўртоғи Гавҳар Нурметова пенсия пулларини олаётганида Халк банкининг "Омад кулганда" пул-буюм ютуклари| лотереясидан 4 донасини иҳтиёрий равишда сотиб олганлигидан бехабар қолгани маълум бўлган.
ТАҲРИРИЯТимизга йўлланган ҳамда кўча-куйда қулоққа чалинаётган худди шундай мурожаатларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ банки раиси ўринбосари в.в.б Н.АББОСОВнинг қўйидаги изоҳини келтириб ўтишни лозим топдик.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 396-сонли қарори билан тасдиқланган "Лотереялар ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низомда Лотерея — юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини ихтиёрийлик асосида ўйин билетларини тарқатиш йўли билан жалб қилишни назарда тутувчи таваккалчиликка асосланган ўйин эканлиги таъкидлаган.
Ҳурматли нафақа олувчилар Халқ банки раиси ўринбосарининг изоҳида айтиб ўтилганидек, агар сиз лотерия сотиб олишни ихтиёр этмасангиз, ҳеч ким пенсиянгиздан ушлаб қолиб, ўрнига лотерия беришга ҳаққи йўқ.






