Куни кеча Тошкентда оқибати ўлим билан якун топган йирик ЙТҲ содир бўлди.
Юнусобод тумани Усто Ширин ва Тахтапул-Дарвозалари кесишмаларида иккита Nexia русумли автомобиль тўқнашиб кетди. Биринчи автомобиль Архитектура институти талабаси бошқарувида бўлиб, у билан бирга машинада яна уч нафар талаба бўлган.
Иккинчи автомобилни 62 ёшли эркак бошқарган бўлиб, орқа ўриндиқда унинг 5 ёшар невараси ўтирган. Тўқнашув оқибатида эркак воқеа жойида ҳалок бўлди, бола эса оёғи синиш ташҳиси билан 7-шаҳар шифохонасига ёткизилди.
Биринчи Nexia’даги талабалар енгил тан жароҳатлари билан касалхонага юборилди.
Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.