АсосийJamiyat

ҲАФТА ДАВОМИДА ҚИДИРУВДА БЎЛГАН 23 НАФАР ШАХС УШЛАНДИ

'ҲАФТА ДАВОМИДА ҚИДИРУВДА БЎЛГАН 23 НАФАР ШАХС УШЛАНДИ'ning rasmi

Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 12 октябридан 19 октябрига қадар ҳудудда содир этилган 126 жиноятнинг 110 таси тезкор фош этилган. Ҳафта давомида қидирувда бўлган 23 нафар шахс ушланган, дея маълум қилди ЎзА.

Профилактика инспекторлари Бекобод, Чирчиқ шаҳарлари, Бўка, Янгийўл, Пискент туманларида ўтказган тадбирларда фуқаролар томонидан арзимас сабаб туфайли бир-бирига оғир тан жароҳати етказиш ҳолатлари учраётгани, безорилик, ўғрилик, фирибгарлик ва автотранспорт воситасини олиб қочиш каби жиноятлар содир этилаётгани аниқланди.

Ушбу ҳолатларнинг олдини олиш бўйича вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари Ангрен шаҳар транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш – муҳим масала” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Унда ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар қандай нохуш оқибатларга олиб келаётгани ҳақида ўқувчиларга маълумот берилди. Жиноятлар оқибати таҳлил қилиниб, мавзуга доир фильм намойиш этилди.


    Бошқа янгиликлар