1

​УЧАСТКА СОЛИҚ ИНСПЕКТОРЛАРИ ТЕРМИНАЛЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ

ЖАМИЯТ 20.10.2017, 15:40
​УЧАСТКА СОЛИҚ ИНСПЕКТОРЛАРИ ТЕРМИНАЛЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ

2017 йил 16 октябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний шахслардан солиқлар йиғишни амалга ошириш учун участка солиқ инспекторларини тўлов терминаллари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

2017 йилнинг 1 ноябригача жойлардаги участка солиқ инспекторларини жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқлари бўйича маблағлар йиғишни амалга оширишлари учун тўлов терминаллари билан таъминланиши белгилаб қўйилди.

Қарор билан тижорат банкларига 2017 йилнинг 1 ноябригача Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ҳудудлардаги участка солиқ инспекторларини замонавий ва кўп функцияли тўлов терминаллари билан таъминлаш учун 2190 та терминал ажратиш вазифаси топширилди.

Бу эндиликда солиқ тўловчиларга янада қулайлик яратиб, мол-мулк ва ер солиқлари учун тўловларни давлат солиқ инспекциялари ёки тижорат банкларига бормасдан бевосита участка солиқ инспекторларига терминал орқали тўлаш имкониятини беради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1