1

​АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБГА ҚАБУЛ ИМТИҲОНЛАРИ БОШЛАНДИ

ЖАМИЯТ 21.10.2017, 12:30
​АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБГА ҚАБУЛ ИМТИҲОНЛАРИ БОШЛАНДИ

2017 йилнинг 21-22 октябрь кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Ахборот коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб 2017-2018 ўқув йили учун 5-синфга кириш имтиҳонларини ўтказади. Бугун имтиҳоннинг илк куни бўлиб, мазкур жараён Инҳа университетида бўлиб ўтди.

Ихтисослаштирилган мактаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги қарори асосида ташкил этилди. Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари давлат умумий ўрта таълим стандартлари асосида замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб қилган ҳолда математика, физика, информатика ва чет тили фанларини чуқур ўзлаштиришади. Мактабнинг низомига кўра, таълим ўзбек тилида олиб борилади.

Ушбу қарорни бажариш учун ихтисослашган мактаб 5-синфда ўқиш истагини билдирган ўқувчилардан 16 октябрь кунига қадар ҳужжатлар қабул қилди.

Кириш имтиҳонларида қатнашиш учун 190 нафарга яқин ўқувчилар ҳужжат топширишди. Улар 21-22 октябрь кунлари ўтказиладиган кириш имтиҳонларидан иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

20 октябрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Ахборот коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб қабул комиссияси ва ота-оналар билан учрашув бўлиб ўтди.

Инҳа университети ректори Сарвар Бабаходжаев ва комиссия аъзолари ота-оналарга имтиҳон қоидалари ҳақида маълумот бердилар.

Кириш имтиҳонлари Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида бўлиб ўтди. Университетда имтиҳон зали ва ота-оналар учун кутиш ҳудуди тайёрланди.

Математика бўйича имтиҳон 21 октябрь куни ва инглиз тили бўйича имтиҳон 22 октябрь куни ўтказилади. Имтиҳон соат 10:00 да бошланади. Иштирокчиларни рўйхатга олиш соат 9:00 бошланади. Имтиҳон 45 дақиқа давом этади.

Математика ва инглиз тили фанларидан имтиҳонларни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ходимлари ўтказадилар. Имтиҳон давлат тилида ўтказилади.

Имтиҳонларнинг очиқ ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида университет биносида ота-оналар кутиш ҳудудида имтиҳон жараёнларини онлайн кузатиш йўлга қўйилади.

Ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамда барча хоҳловчилар университетнинг “Facebook”дагиhttps://www.facebook.com/inha.uz саҳифаси орқали имтиҳон жараёнларини онлайн кузатиб боришди.

Шу билан бирга имтиҳонларнинг шаффофлигини таъминлаш учун бир гуруҳ ота-оналар кузатувчи сифатида имтиҳон залига таклиф этиладилар.

Кириш имтиҳонлари якунларига кўра, ихтисослаштирилган мактабнинг 5-синфига 60 нафар ўқувчилар қабул қилинади.



Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1