1

Ягона давлат портали тўғрисидаги энг яхши мақола муаллифи аниқланди

ЖАМИЯТ 31.01.2014, 16:40
Ягона давлат портали тўғрисидаги энг яхши мақола муаллифи аниқланди
Ягона интерактив давлат хизматлари портали томонидан эълон қилинган энг яхши мақола танловида 20 та муаллиф иштирок этди.

Бир вақтнинг ўзида танлов учун жўнатилган материаллар сони бу рақамдан кўра кўпроқ бўлди.

Uzinfocom маркази ходимлари (Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини ахборот билан таъминлаш ва ривожлантириш гуруҳининг таҳлилчилари ҳамда ZiyoNet гуруҳи ходимлари) ва Қорақалпоғистон Республикаси компютерлаштириш маркази вакилларидан иборат махсус ҳайъат танловга келиб тушган материалларни тегишли меъзонларга асосан кўриб чиқдилар ва натижаларни аниқладилар.

Барча меъзонлар бўйича қўйилган баҳолар бир кўринишга келтирилди ва қуйидаги натижаларга эришилди:

1-ўрин: Гуля Раҳимова – “Взгляд со стороны: Электронное правительство Узбекистана”

2-ўрин: Музаффар Қосимов - “Интерактив давлат хизматлари – Замонавий, қулай, ишончли”

3-ўрин: Зокир Абдуллаев: - “Перспективы услуг для бизнеса на Едином портале государственных услуг Узбекистана”

Ғолибларга ноутбук, планшет ва фотоаппарат каби совғалар тақдим этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1