Канадада ҳалокатга учраган нефть ортилган поезд сабаб 46 та уйда яшовчи аҳоли эвакуация қилинди. Ҳодиса Альберта провинциясида содир бўлди.
Маҳаллий ОАВларнинг маълумотларига кўра, нефть ортилган поезд маҳаллий вақт билан 13:30 да ағдарилган. Вагонларнинг умумий сони 12 та. Маҳаллий ҳукумат темирйўлга яқин бўлган бино эвакуацияси ҳақида эълон қилди.
Мутахассисларнинг аниқлашларича ерга 30-50 литр нефть сизиб чиққан, бунинг эса аҳолига хавфли томони йўқ. Авария-қутқарув хизматлари бир неча кун мобайнида ҳудудни тозалаш ишларини амалга оширишади.





