АсосийJamiyat

​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ АФҒОНИСТОН ПРЕЗИДЕНТИГА ТАЪЗИЯ ИЗҲОР ЭТДИ

'​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ АФҒОНИСТОН ПРЕЗИДЕНТИГА ТАЪЗИЯ ИЗҲОР ЭТДИ'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига Кобул шаҳрида ва Ғур вилоятида рўй берган бир неча қабиҳ террорчилик хуружлар натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан таъзия мактубини йўллади.

Мактубда қуйидаги сўзлар битилган:

“Афғонистоннинг пойтахти Кобул шаҳрида ва Ғур вилоятида рўй берган бир неча қабиҳ террорчилик хуружлар натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар бизни чуқур қайғуга солди. Ушбу мусибатли дамларда, Сиз Жаноби Олийларига ҳамда марҳумларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик изҳор этамиз. Оллоҳ субҳонаҳу ва таолодан уларга сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳатланганларга эса шифо ато этишини сўраб қоламиз.”

    Бошқа янгиликлар