1

​МАДАНИЯТ ВАЗИРИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ҚИЛДИ

МАДАНИЯТ 24.10.2017, 15:39
​МАДАНИЯТ ВАЗИРИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ҚИЛДИ

Жорий йилнинг 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаев томонидан 2017 йил давомида ҳудудлар кесимида ташкил этилган сайёр қабули жадвали асосида соҳадаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида бир гуруҳ санъат ва маданият вакиллари ҳамда фуқаролар билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда, 80 ёшни қаршилаётган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон санъат арбоби, 4та опера ва 2та балет саҳналаштирган Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мадҳиясининг муаллифи Нажмиддин Мухаммединовга маданият вазири Ўзбекистон давлат консерваториясида унинг номига бағишланган ижодий кеча, концерт ва А.Навоий номидаги Ўзбекистон давлат Академик катта театрида “Бердақ” спектакли намойишини ташкил этишда амалий ёрдам бериш ҳамда

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Айимхан Шамуратованинг қизи Аймгул Шамуратова ота-онаси хотирасига бағишланган уй музейига ва “Айимхан Нафаси” номли хаваскор ансамблига Халқ ансамбли унвонини олиб бериш таклифини берди. Б.Сайфуллаев Айимхан Шамуратова хотирасининг 100 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон давлат санъат ва маданият Институтида хотира кечаси ва “Театр” журналида улар тўғрисидаги катта мақола чоп этилиши, “Айимхан Нафаси” номли ансамблга имкон қадар халқ ансамбли мақомини олиб берилиши бўйича чоралар кўрилиши белгилади.

И. В. Савицкий номидаги давлат санъат музейи директори томонидан билдирилган фикр - музейда санъат ёдгорликларини тикловчи мутахассис ходимлар малакаси етишмаётганлиги юзасидан вазир бир қатор ёш тикловчи мутахассисларни Бадиий Умумроссия А.В. Грабаря номидаги марказга малакасини ошириш ва молиявий жиҳатини вазирлик номидан қопланишини айтиб ўтди.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали битирувчиси Палванова Гульмира ўз салоҳияти ва илмий иш қилиш орзуси борлигини, аммо Нукус филиалида санъат назарияси ва тарихи йўналишида магистратура мутахассислиги йўқлиги ва уни очиб бериш таклифини берди, бироқ вазир ушбу таклифни қўллаб-қувватлаган холда, бакалавр битирувчисига Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида магистр мутахассислигида ўқиш, барча камчилик ва муаммоларни ижобий ҳал этишда кўмак берилишини таъкидлади.

Қорақалпоғистон ёш томошабинлар театрининг бир қатор камчилик ва муаммолари хал этилди.

Бердақ номидаги Қорақолпоқ давлат академик мусиқали театри директори театрнинг "академик" унвонига эга бўлганидан сўнг театрга мусиқа асбоблари етишмаслигини айтди, вазир унга жавобан, труба, трамбон, дирижёрлик пульти, флейта, контрабасс, скрипка ва бошқа асбоблар билан таъминланишида кўмак берилишини таъкидлади.

Шунингдек, сайёр қабул доирасида соҳадаги бир қатор муаммо ва камчиликлар юзасидан муҳокама ва учрашувлар олиб борилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1