1

Ўзбекистонда янги завод барпо этилади

ЖАМИЯТ 04.02.2014, 11:22
Ўзбекистонда янги завод барпо этилади
Жиззах вилоятида жорий йилнинг биринчи ярмида қиймати $114,2 млн. бўлган цемент заводининг қурилиш ишлари ниҳоясига етади.

Янги корхонанинг қурилиши билан «Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати» ОАЖ (ОТМК) шуғулланади. Бош пудратчи сифатида Туркиянинг Dal Teknik Makina, технологик ускуналарни етказиб берувчи сифатида Германиянинг Gebr Pfeiffer SE компаниялари шуғулланади. Қурилиш майдонида инфратузилманинг қурилиши ниҳоясига етган, июнда завод қуриб битказилади, дея хабар беради Uzdaily.

Лойиҳани молиялаштириш Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт Жамғармаси кредити ҳисобига— $74,2 млн. ҳамда ОТМКнинг $40 млн. миқдоридаги ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Янги заводнинг ишлаш қуввати 760 минг тонна портландцемент ва 350 минг оқ цементни ташкил қилади.

Цемент заводнинг барпо этилиши комбинатнинг талабини бутунлай қоплайди ва экспортга 200 минг тонна маҳсулот етказиб бериш имконини беради.

Ҳозир Ўзбекистонда 7 миллион тонна маҳсулот ишлаб чиқарадиган 6 та цемент заводи мавжуд.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1