1

Швециядаги машиналар қабристони(ФОТО)

ДУНЁ 05.02.2014, 13:22
Швециядаги машиналар қабристони(ФОТО)
Швециянинг жанубий қисмидаги Бастнас номли масканда ғалати бир қабристон мавжуд.

Ўрмонлари орасида жойлашган бу қабристонда эскирган машиналар сақланади. The Daily Mail нашрининг хабар қилишича, бу ерда мингдан ортиқ машина мавжуд. Машиналар сақланадиган майдон нархи эса 100 минг фунт стерлингни ташкил қилади.

Қабристонда 50-йилларнинг классик автомобиллари занглаб ётибди. Бу автомобилларни минглаб эски автомобиллар коллекционерлари орзу қилишади.

Бу майдонда илгари икки ака-укалар эски машиналарни йиғишган. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг эса майдон машиналар билан бирга ташлаб кетилган. Тўплам орасида 20 асрда ишлаб чиқарилаган Opel, Ford, Volvo, Buick, Audi, Saab русумидаги машиналарни учратиш мумкин.






















Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1