ИСПАНИЯДА “SEA SUN” ХАЛҚАРО МУСИҚА ТАНЛОВИДА НАМАНГАНЛИК ЎҚУВЧИЛАР ҒОЛИБЛИКНИ ҚЎЛГА КИРИТДИЛАР

МАДАНИЯТ 26.10.2017, 20:23
ИСПАНИЯДА “SEA SUN” ХАЛҚАРО МУСИҚА ТАНЛОВИДА НАМАНГАНЛИК ЎҚУВЧИЛАР ҒОЛИБЛИКНИ ҚЎЛГА КИРИТДИЛАР

“Sea sun” халқаро мусиқа танлови ғолиблари Жорий йил сентябрь ойида Испанияда ўтказилган “Sea sun” халқаро мусиқа танловида наманганлик ёшлар ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди, деб ёзади ЎзА.

Танловда дунёнинг 12 давлатидан 600 дан зиёд ёш истеъдод соҳиби қатнашди. Ҳакамлар ўзбекистонлик ёш ижрочилар маҳоратига юксак баҳо берди. Наманган шаҳридаги 11-болалар мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчилари Ширина Набиева ва Гулшода Ҳалимжонова фортепьяно ижрочилиги йўналишида биринчи ўринни қўлга киритди. Ушбу мактабнинг яна бир ўқувчиси Аҳрормирзо Раҳмонов скрипкада ижро этган дилбар куйлари билан иккинчи ўринни эгаллади. Янгиқўрғон туманидаги 17-болалар мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчиси Муҳриддин Акромов зарбли чолғулар ижрочилиги йўналишида иккинчи ўринга муносиб кўрилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1