Бир соатлик ушбу фильмни Россининг “Культура” телеканали ижодкорлари Ўзбекистон Электрон Оммавий ахборот воситалари ассоциацияси ва “Караван-ТВ” телеканали билан ҳамкорликда суратга олган. Фильмда Ўзбекистонда бугунги замонавий ҳаёт асрий қадриятлар ва маънавий мерос билан уйғунликда тараққий этаётгани ҳикоя қилинган. Мазкур фильмда асосан мамлакатнинг маданий-тарихий бойлиги бўлган қадимий обидаларидаги ёдгорликларида битилган дурдона битиклар ва бу мозий номаларининг сирини очишда ўзбекистонлик олимлариинг машаққатли ва шарафли меҳнатлари ўз аксини топган. Ушбу фильмнинг бош мақсади тараққийпарвар ва маърифий исломнинг тинчлик, ҳамжиҳатлик, илму ирфон дини сифатидаги мазмун-моҳиятини роосииялик телетомошабинларга етказишдан иборат. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев яқинда БМТ Бош Ассамблеяси 72 сесиясида сўзлаган нутқида ҳам бу масалага алоҳида тўхталиб, жаҳон жамоатчилигига Ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказиш энг муҳим вазифа эканини таъкидлаган эди.
Ҳужжатли фильмни суратга олиш ишлари Хива, Самарқанд Бухоро ва бошқа шаҳарларда бўлиб ўтди. Унда таниқли архитектор, шарқшунос, тарихчи ва хаттотларнинг интервьюлари, нодир кино ва фотоҳужжатлар, архив кадрлари, музейларда сақланаётган осори атиқалар билан танишиш мумкин.
Томошабинлар дунёдаги қиёси бўлмаган “Ўзбекистон маданий мероси” номли ноёб лойиҳа ҳақида ҳам маълумотга эга бўладилар. Лойиҳанинг мақсади тақдир тақозоси билан дунёнинг турли нуқталарига бориб қолган Ўзбекистон маданий мероси дурдоналари ҳақида ахборотларни тўплаш ва уларни кенг оммага намойиш қилишдан иборат. Шунингдек, фильм ижодкорлари “Тарихий обидалардаги битиклар” лойиҳаси ҳақида ҳам атрофлича маълумот беришган.
Мазкур фильм ундан аввалроқ дунё юзини кўрган “Ўзбекистон қумлар жавоҳири”, “Вақт зарралари оралаб” сингари ҳужжатли фильмлар сингари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фирдавс Абдухолиқов продюсерлигида суратга олинган.
Фильмни мана бу ерда кўришингиз мумкин.
17.11.2023, 09:49
3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...16.11.2023, 12:40
Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...10.11.2023, 12:45
Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...04.11.2023, 12:37
Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...