1

Ўзбекистонлик 13 нафар бола бепул даволаниш учун Германияга жўнаб кетади

ЖАМИЯТ 07.02.2014, 21:22
Ўзбекистонлик 13 нафар бола бепул даволаниш учун Германияга жўнаб кетади
Жорий йилнинг 12 феврал куни 13 нафар бемор болалар Германия клиникаларида даволаниш учун “Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия жамғармасининг вакиллари хамроҳлигида Германияга жўнаб кетишади.
 
Шунингдек 16 феврал куни аввалроқ жўнаб кетган 7 нафар бола Германия Республикасидан соғломлаштирилиб, юртимизга қайтиб келишади, дея хабар беради жамғарма матбуот хизмати.
 
“Соғлом авлод учун” жамғармаси ҳам оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилалардаги бемор болаларни ижтимоий ва тиббий жиҳатдан кўмак бериш борасида муҳим ишларда нафақат давлат ташкилотлари, балки нодавлат ташкилотларининг ҳам алохида ўрни бор. Шу мақсадда, жамғарма томонидан бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида даволаш махсус дастури ишлаб чиқилган.
 
2002 йилда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти биргаликда уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. Ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор ва ногирон болаларни даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланадилар.

2002-2014 йиллар давомида 231 нафар Ўзбекистонлик бемор болалар терининг куйиш асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишди.
 
Ушбу халқаро ташкилотнинг грант маблағи ҳисобига 2013 йил давомида республика бўйича жами 237 нафар туғма лаб танглай нуқсони бўлган ногирон болаларда 26,7 млн сўм маблағ доирасида жарроҳлик операциялари ўтказилди.
 
Шу билан бир қаторда “Чиройли оёқчалар” лойихаси доирасида туғма оёқ нуқсони (маймоқлик) ва “Қийшиқ бўйин” ташхиси билан 15 ёшгача бўлган болаларни операция қилиш мақсадида 2013 йил давомида 227 нафар бемор болалар операция қилинди ва жами харажат 21,7 млн сўмни ташкил этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1