Инсон зоти борки, нимаси биландир бошқалардан алоҳида ажралиб турадиган нарсалар, воқеа-ҳодисаларга қизиқади, ўзи ҳам қайсидир жиҳати билан бошқалардан ўзиб кетишга интилади. Акс ҳолда, дунёга машҳур “Гиннесснинг рекордлар китоби” ҳам юзага келмаган бўларди. Ушбу китоб ранг-баранг рекордлар ҳисобига йил сайин қалинлашиб, кенгайиб бораётир...
Куч-ғайрат шижоат, борингки, рекорд ҳам ёш танламайди. Сайёрамизда юздан ошиб ҳам ёшлардан кўра кўпроқ натижа кўрсатаётган спортчиларни учратиб, ёқа ушлайсиз. Масалан, ўтган йили инсоният тарихида биринчи марта япониялик 100 ёшли сузувчи Мико Нагаока 1,5 км.лик масофани сузиб ўтди. Мамлакатда 100-104 ёшлилар ўртасида ўтказилган сузиш мусобақасида Мико Нагаока 1 соату 16 дақиқа натижани қайд этиб, дунё рекордини ўрнатди. Қойилмисиз?






