1

Ўзбекистон Президенти Сочига сафари доирасида Туркманистон Президенти билан учрашди

ЖАМИЯТ 08.02.2014, 10:45
Ўзбекистон Президенти Сочига сафари доирасида Туркманистон Президенти билан учрашди
7 февраль куни Сочида ўтаётган XXII қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов иштирок этди.
 
Ислом Каримов Сочига сафари доирасида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди. Музокарада Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларига доир ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди, дея [url=http://uza.uz/oz/politics/30715/]хабар беради ЎзА. 
 
Эслатиб ўтамиз, ушбу Олимпия ўйинларида саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган спортчиларимиз Ксения Григорьева ва Артём Воронов тоғ чанғиси, Миша Ге фигурали учиш мусобақаларида иштирок этади.
 
XXII қишки Олимпиада мустақил Ўзбекистон терма жамоаси қатнашаётган олтинчи шундай мусобақадир. Мамлакатимиз спортчилари мустақил жамоа сифатида иштирок этган илк Олимпиада – 1994 йилда Норвегиянинг Лиллехаммер шаҳрида ўтган XVII қишки Олимпия ўйинларида  фристайл бўйича олтин медални қўлга киритиб, улкан муваффақиятга эришган эди.
 
Ўтган йиллар мобайнида Ўзбекистон спортчилари Олимпия ўйинларида 6 олтин, 5 кумуш ва 11 бронза, Осиё ўйинларида 54 олтин, 76 кумуш ва 93 бронза  медалига сазовор бўлди. Бундай натижалар Ўзбекистон спортга давлат томонидан алоҳида эътибор қаратилаётган ва жадал ривожланаётган мамлакатлар орасида тобора мустаҳкам ўрин эгаллаётганидан далолат беради.
 
XXII қишки Олимпия ўйинларида 87 мамлакатдан 5,5 мингдан зиёд спортчи иштирок этмоқда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1