"ЎЗБЕККИНО" ҲИЛОЛ НАСИМОВ ҲАҚИДА ПАЙДО БЎЛГАН ФИКРЛАР ЮЗАСИДАН ТУШУНЧА БЕРДИ

МАДАНИЯТ 31.10.2017, 09:57
"ЎЗБЕККИНО" ҲИЛОЛ НАСИМОВ ҲАҚИДА ПАЙДО БЎЛГАН ФИКРЛАР ЮЗАСИДАН ТУШУНЧА БЕРДИ

Жорий йилнинг 27 октябрь куни “Ўзбекфильм” акционерлик жамиятининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтгани ва унда киностудиянинг бугунги ҳолати, мавжуд камчилик ва муаммолари муҳокама қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилиб, Ҳилол Насимов бошқа ишга ўтгани муносабати билан акционерлик жамияти директорлиги лавозимидан озод қилинган эди. Бироқ, ушбу маълумот баъзи ОАВ томонидан бошқача талқин қилингани интернетдаги ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларида нотўғри фикр шаклланишига сабабчи бўлди.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев юзага келган вазият юзасидан тушунтириш берди:

— Таниқли кинорежиссёр Ҳилол Насимовнинг “Ўзбекфильм” киностудияси директорлигидан озод этилди, дегани унинг ижоддан бутунлай узоқлашди, деган маънони англатмайди. Зеро, агентлик Ахборот хизмати томонидан берилган хабарда ҳам “Насимовнинг бошқа ишга ўтгани сабабли”, деб изоҳ берилган. Гап шундаки, Ҳ.Насимовнинг кинорежиссурадаги тажрибаси инобатга олиниб, уни Давлат буюртмаси асосида суратга олиниши режалаштирилаётган фильмларга жалб қилиш ва унинг салоҳиятидан самарали фойдалиш мақсад қилинган. Жумладан, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги жорий йилнинг апрель-июнь ойлари давомида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги сценарийлар учун танлов эълон қилган эди. Режиссёр Ҳилол Насимов ушбу танловда ғолиб бўлган сценарийлар асосида суратга олиниши режалаштирилаётган бадиий фильмларга жалб қилинганини маълум қиламиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+5.97° app.небольшой проливной дождь
Валюта курси
11295.23
USD 12.25
12423.62
EUR 144.35
161.33
RUB 0.41
1