08.02.2014 23:00
Спорт шарҳловчиси Губерниев қилган хатосини тан олди
Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда ўзбекистонликларнинг катта эътирозига сабаб бўлгани ҳақида аввал хабар берган эдик.
Бугун Губерниев ўз расмий сайтида қилган хатоси учун Ўзбекистон аҳлидан расман узр сўради.
“Ҳурматли Ўзбекистон аҳли!
Сочидаги Олимпия ўйинлари очилишини шарҳлаш жараёнидаги хатойим учун кечирим сўрайман. Бундан кейин эътиборли бўлишга ҳаракат қиламан. Спортчиларингизга Олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок тилайман!”





