АсосийDunyo

УЗУН СОЧЛАР САЙЁҲЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛМОҚДА

'УЗУН СОЧЛАР САЙЁҲЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛМОҚДА'ning rasmi
Хитойдаги "Хуан Ло" қишлоғининг энг эътиборли жиҳати унинг аёллари, тўғрироғи, уларнинг ноодатий узун сочларидир. Жуда уятчан ва ўзини кўз-кўз қилишни истамайдиган бу аёллар яқинда ўзларининг ноодатий узун сочлари парвариши сирини ошкор этишди.

Миттигина қишлоқда бор-йўғи юзга яқин аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқча Хитойнинг жанубидаги тоғлар бағрида жойлашган бўлиб, айнан сочи узунлик анъанасини жуда қадрлашади.Замонавий турмаклар улар учун эмас.

Узоқ асрлардан бери бу қишлоқ аёлларининг сочи шунчаки узун эмас, балки жуда узун — камида бир ярим метр. Айрим аёлларники эса ҳатто икки метрдан ҳам узун. Мазкур қишлоқ аҳли орасида сочнинг узунлиги аёлнинг бахтидан далолат, деган тушунча бор.

Қишлоқ аёллари учун сочни ҳаёти давомида бир марта — фақат 18 ёшда қирқиш мумкинлиги қатъий тартиб қилиб белгиланган. Ўша вақтдан кейин қизлар турмушга чиққунига қадар бошида шапка кийиб юришга мажбур. Кесилган сочлар эса момолар томонидан асралиб, қизнинг никоҳ тўйида қайтариб берилади.

Илгари бу қишлоқ аёлларининг соч турмаклашини фақат турмуш ўртоқларигина кўрарди. Бугунги кунда эса улар тез-тез оммага намоён этишяпти. Сайёҳлар ҳам бу қишлоққа айнан аёлларнинг сочини кўришга ва уни парвариш қилиш сирини билишга қизиқиб ташриф буюришмоқда.

    Бошқа янгиликлар