09.02.2014 18:27
Ўзбекистон фуқаролари 1 июлдан биометрик паспортсиз хорижга чиқа олишмайди
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 6 февралда имзоланган, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори билан белгиланган.
Қайд этилишича, қарор қабул қилинишидан мақсад паспорт тизими замонавий халқаро стандарт ва талабларидан келиб чиқиб, паспорт тизимини кейинги такомиллаштириш, Ўзбекистон фуқароларининг халқаро чегара ўтказиш пунктларида паспорт назоратидан ўтишини соддалаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя этилишини таъминлашдан иборат.





