АсосийJamiyat

САЙЁРАМИЗ МЕТЕОРИТЛАР ЖОЙЛАШГАН ҲУДУДДАН ЎТДИ

'САЙЁРАМИЗ МЕТЕОРИТЛАР ЖОЙЛАШГАН ҲУДУДДАН ЎТДИ'ning rasmi

Чексиз коинот ўзининг сирлари билан ҳамиша инсонларнинг диққат марказида бўлган. Айниқса, унда учиб юрувчи осмон жисмларинингҳар галсайёрамизга яқинлашиши ерликларни кучли ҳаяжонга солади. Октябрь ойиди одамзодни хавотирга солиб яна бир астероид ер яқинидан учиб ўтди. Бу воқеа ОАВларда катта шов-шувга ҳам сабаб бўлди. Аслида космик жисмлар ер учун нечоғли хавфли ва уларнинг ҳар гал яқиндан учиб ўтиши инсониятнинг хавотирланишигаарзийдими?

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институтининг катта илмий ходими Отабек Бурҳоновнинг сўзларига кўра, бу астроидлар инсоният ҳаёти учун турли хорижий ОАВлар ваҳима кўтарган даражада хавфли эмас.

САЙЁРАМИЗГА ЭНГ ЯҚИН КЕЛГАН ЖИСМ

Отабек БУРҲОНОВ:

Октябрда Ерга 42 минг километр масофадаги яқинликда ўтиб кетган 2012 ТС4 астероиднинг диаметри 30 метр атрофида эди. Бу ўлчам аввалгилари билан солиштирадиган бўлсак, унчалик катта эмас. Аммо, олимлар уни Ерга энг яқин келган космик жисм деб ҳисоблашмоқда.

ЧЕЛЯБИНСККА ТУШГАН МЕТЕОРИТДАН АНЧА КИЧКИНА

Кўпчилигимиз телевидение ваинтернет тармоқлари орқали2013 йилнинг февралида Россиянинг Челябинск вилоятига тушган метеорит ҳақидаги ҳолатларни видео лавҳалар орқали томоша қилганмиз. Ўшанда Челябинскга тушган метеорит парчасининг диаметри 50 метр эди. Ушбу космик жисмнинг Ерга тушиши туфайли биноларнинг ойналари зарар кўрганди, холос. Тўғри, бу тўқнашув туфайли минглаб киши тиббий ёрдамга эҳтиёж сезган бўлсада, аммо уларнинг ҳаёти учун жиддий хавф туғилмаган. Агар 2012 ТС4ни Челябинскка тушган метеорит билан таққослайдиган бўлсак, ундан анча кичкина

“КУТИЛГАН МЕҲМОН”

Баъзи хорижий ОАВлар Ерга яқинлашган ҳар бир астероидни“қиёмат тоши”деб аташи натижасида ҳар сафарваҳима кескинлашиб кетмоқда. Хусусан, октябрдагикосмик “меҳмон”нинг ташрифи борасида олимлар анча олдин хабар беришганди. Унинг ҳаракатланиш йўли Ер сайёраси учун ҳеч қандай хавфга эга эмаслиги ҳам маълум эди.

ЕР “ҚИЁМАТ ТОШИ”ДАН ҲИМОЯЛАНГАНМИ?

Технологиялар ривожланган бир даврда само жисмларининг ер билан тўқнашувидан кўра зилзила, цунами тўлқинлари ва довулларинсон ҳаёти учун хавфлироқдир. Ер атрофида учиб юрган ҳар бир жисм олимлар томонидан йиллар давомида кузатилиб турилади. Агар ҳалокат туғдирадиган жисмлар яқинлашгудек бўлса, бунинг учун ҳимоя чоралари кўрилади. Бундай хавфли космик жисмларга қарши курашишда лазер технологиясидан фойдаланилади, космик буксерлари орқали унинг ҳаракатини бошқа томонга йўналтириб ва ҳатто ядро ёрдамида портлатиб, парчалаб юборилади.

ЕРГА ЯҚИНЛАШАЁТГАН ОСМОН ЖИСМЛАРИ ХАВФЛИМИ?

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Астрономия институти томонидан ҳам Ерга таъсири бўладиган космик жисмларнинг мониторинги олиб борилади. Агар уларнинг хавфи кузатилса, АҚШда жойлашган Халқаро астрономлар иттифоқига қарашли Халқаро кичик сайёралар марказига маълумот юборилади. Ва унга қарши чоралар кўрилади. Сайёрамиз ҳимояси кафолатланган. Хавотирга тушишга асос йўқ.

ЕРГА ЯҚИНЛАШАЁТГАН ОСМОН ЖИСМЛАРИ ХАВФЛИМИ?

Октябрь ойида сайёрамиз метеоритлар жойлашган ҳудуддан ўтди. Шунинг учун ҳам шу ойда сайёрамизга “меҳмон”ларнинг ташрифи кўпайган давр бўлди. Аммо бундан ваҳимага тушиш шартмас. Агар сайёрамиз метиоритлар жойлашган ҳудуддан ўтиб бораётган кунларда тунда осмонни кузатадиган бўлсангиз, ёниб ўчаётган юлдузларни кўплаб кўришингиз мумкин. Бу бир чақнаб сўнаётган нарса Ернинг гравитацион майдонига кириб атмосферанинг юқори қатламларида ёниб кетаётган жисмлардир. Сайёрамиз бундай ҳудудлардан баҳор фаслининг апрелида ҳамда ёзнинг август ойида ҳам ўтиши кутилмоқда.



Инобат ЭРНАЗАРОВА суҳбатлашди

    Бошқа янгиликлар